Жанлуижи Доннарумма: "Мен "Милан" мухлиси бўлиб туғилганман"
27 дек 2015 20:00
Янгиликлар
Жанлуижи Доннарумма: "Мен "Милан" мухлиси бўлиб туғилганман"
«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма болалигида ҳам "қизил-қоралар" мухлиси бўлганлигини айтиб ўтди.
"Мен "Милан" мухлиси бўлиб туғилганман. Бу битта ўйин натижасига боғлиқ бўлмаган. "Милан"нинг ажойиб мавсумларини кўрганман ва буларда мен ҳам иштирок этишни орзу қилганман. Скудетто ва ЕЧЛ ғолиби бўлишни орзу қилганман.
Тўғри, жамоа билан биринчи даврада яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Бироқ, бизга омад етишмади. Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - дейди ёш посбон.
Фикрлар