Жан "Ювентус" раҳбарияти билан учрашиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
17 янв 2020, 21:42
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан келажаги борасида бир қарорга келиб олмоқчи.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, 26 ёшли футболчи раҳбарият билан учрашиб олиш ниятида. Айни дамда у Евро-2020 турнирида иштирок этмаслигидан хавотирда бўлиб турибди. Асосий таркиб футболчиси ҳисобланмаётган Эмре олдиндаги турниргача катта ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.

Ушбу мавсумда Жан А Сериянинг 8 ўйинида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport