

"ПСЖнинг ҳақиқий қуроли Неймар эмас, Мбаппе. Сўнгги икки йил ичида Неймар баъзи-баъзида ўзини кўрсатди, Мбаппе эса мавсум давомида юқори даражада ўйин намойиш этди.
У ҳар томонлама ўсмоқда. Мбаппе нега қанотда ўйнашини тушунмайман. У тезкор ва рақибларини осон алдаб ўтишига эътироз йўқ. Бироқ у ҳужумдагидек хавфли эмас.
Килиан бош билан ўйнай олмайди. Аммо вазият бўлганда бошни ишга солиш керак. Менимча, у машғулотларда бунинг устида ишламаяпти. Чап оёқда ҳам кам гол уради" - дейди Папен.



