Жан: "Манчестер Юнайтед"дан таклиф тушгани рост"

Mirjalol Normatov
9 мар 2020
Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Эмре Жан "Ювентус"дан кетгани ҳақида гапирди.

"Менга АПЛдан 3 таклиф бўлди. Шулардан бири "Манчестер Юнайтед"дан тушди. "Ливерпуль"даги фаолиятим туфайли бу таклифни ўйлаб ҳам ўтирмасдан рад жавобини бердим", - деди Жан.

Олдинроқ Англия матбуоти футболчига "Эвертон" ва "Челси" томонидан таклифлар борлигини маълум қилганди. Жан 2014-18 йиллар давомида "Ливерпуль" таркибида ўйнаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal