Жан “Ливерпул” билан шартномасини узайтиради

Aslanov Jasurbek
16 июн 2017
“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Эмре Жан “Ювентус”га ўтмайди.

Tuttomercatoweb хабарига кўра, немис футболчиси жамоаси билан шартномасини 2021 йил ёзига қадар узайтиради ва унга кўра ҳафтасига 100 минг фунт маош олади.

Ушбу футболчига “Юве”дан ташқари “ПСЖ” ҳам қизиқиш билдирган эди. Ярим ҳимоячининг “Ливерпул” билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида ниҳоясига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb