Жан Босежур: "Португалияликлар фақатгина бизнинг хатоларимизни кутишди"

Tolibjon Qosimov
29 июн 2017, 10:58
Кеча тунда бўлиб ўтган "Конфедерациялар кубоги-2017" биринчи ярим финал ўйинидан кейин Чили терма жамоаси ҳимоячиси Жан Босежур фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Чили Португалияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб финалга йўл олди.

"Биринчи дақиқадан майдонда ғалаба қозонишни истаган битта жамоа бор эди - Чили. Биз доим ҳужумда ўйнадик ва рақиб дарвозасига хавф солишга уриндик. Португалияликлар фақатгина бизнинг хатоларимизни кутишди. Ўйин осон ўтмади ва мен ғалабадан мамнунман. Бу ҳақли ғалаба эди", - деди Босежур.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ТАСС