UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  0 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  4 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  12 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  8 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  15 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9

Жамшид Саидов: "Юрий Саркисян давридаги "Нефтчи" яна қайтишига умид қиламан" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Юрий Саркисян давридаги "Нефтчи" яна қайтишига умид қиламан"

"Нефтчи" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида қатнашди.
"Бугун тарихий ғалаба қўлга киритилди. Бу ўйин учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Мухлисларимиз бизни узоқ йўл босиб келиб қўллаб туришганлари учун уларга алоҳида ташаккур изҳор қиламан.

- Бухорода нима сабабдан мухлис жуда кўп? Бунга нима сабаб?
- Айтиш қийин, садоқатли мухлисларимиз борлигидан ғурурланамиз. Жамоамиз ўтган мавсум сўнгги ўринларда бораётган бўлишсада Республикамизнинг энг етакчилари бўлишди. Шу мавсум таркибимиз кучайтирилди, мухлислар оқими янада кўпайди.

Пенальти борасида нима дейишим мумкин, пенальти 100 фоиз тўғри белгиланди. Фарҳоналик футболчилар ҳам бунга қаршилик кўрсатишганлари йўқ.

Юрий Саркисян давридаги "Нефтчи" яна қайтишига умид қиламан. Бу жамоа ўзбек футболида ўз ўрнига эга.

Мезбонлардан Мансур Саидов ва Сардор Раҳмоновни алоҳида ажратиб кўрсатар эдим. Ўз футболчиларимизнинг ҳаммалари бирдек ҳаракат қилишди ва ғалабага ўз улушларини қўшишди.


"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика