UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  6 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  4 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  22 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  33 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда вазиятларимиз ўхшамади. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тайёрлаган режаларимиз бор эди. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпайди, ўйинимизни кучайтира олдик. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" ўтган учрашувларда биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаётганди. Бугун эса акси бўлди. Буни қандай изохлайсиз?

- Ўтган учрашувларда иккинчи бўлимлардаги суст ҳаракатлар учун бизда ҳам саволлар бор эди. Бугун ҳисобда ортда бораётгандик. Шу сабабдан ҳам иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирмасак бўлмасди. Футболчиларга мотивация ҳар доим керак, танаффусда уларни рухлантиришга ҳаракат қилдик.

- Жамоангизнинг жисмоний ҳолати яхшироқ эканини кўринаяпти. Бу машғулотда олиб борилган ишлар самарасими?

- Албатта, машғулотларда жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида ишлаймиз. Ҳозир мавсумнинг кириш қисмидамиз, барча жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо бор. Йигитларга кучли ҳоҳиш ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг таъсири муҳим ҳисобланади.

- Иккинчи голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин жараёнида юзага келиши мумкин бўлган эпизод. Агар дарвозабон бир оз тезроқ ҳаракатланса ёки тўп ҳавода секинроқ учганида гол юзага келмаган бўларди. Бу шунчаки 2-3 сонияда ҳал бўладиган вазият.

- Раҳматовни нега жамоада сақлаб қолмагансизлар?

- Раҳматов "Насаф" футболчиси. Кўраяпсизлар, асосий таркибда ўйнаяпти. Биз истаганимиз билан "Насаф" зарур пайтда бу футболчини ортга қайтара оларди.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
16 мар 23:18:40
bekaka
Бу йилги суперлига жамоаларни барчасида узини етакчи юлдуз футболчилари пайдо булмокда чемпионатимиз ракобат бардош деб уйлайман
+2   
16 мар 23:14:39
Shaxboz Safarov
Molades Jamshid kamandani zur tayyorlabsiz
+1   
17 мар 07:25:29
Тўлқин Хайит
Қизилқум бу йил ледирларни ҳаммасига яхшигина бошоғриғи бўладиган кўринади. Омадларини берсин, қочган ҳам худо дийди қувган ҳам.
+1   
17 мар 00:05:03
Bekzod Sharipov
O'yindan avval Qizilqum bilan Nasaf o'yini qiziqarli bo'lishini kutgandim. Qizilqum juda mazmunli o'yin ko'rsatdi. Bu faqat bugun emas. Avvalgi turlarda ham guvoh bo'ldim. Eng muhimi futbolchilar tinmasdan yugurishyapti. Paslar bo'yicha ishlangan. Umuman jamoa tayyorgarligi juda a'lo. Mirabbiylarga rahmat. Futbolchilarga ham katta rahmat.
+1   
16 мар 23:32:51
Surxonchi
Респект
+1   
16 мар 23:29:15
Chpo
Bu yilgi Qizilqum chiroyli o‘yin ko'rsatmoqda. Taktikasi ham zo‘r. Vaziyatga qarab o‘yin paytida aqlli taktika qo'llanilmoqda.
+1   
16 мар 23:26:29
Bexa97
Qizilqumga bugungi oʻyin uchun respect. Nasaf muhlisi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика