UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда вазиятларимиз ўхшамади. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тайёрлаган режаларимиз бор эди. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпайди, ўйинимизни кучайтира олдик. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" ўтган учрашувларда биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаётганди. Бугун эса акси бўлди. Буни қандай изохлайсиз?

- Ўтган учрашувларда иккинчи бўлимлардаги суст ҳаракатлар учун бизда ҳам саволлар бор эди. Бугун ҳисобда ортда бораётгандик. Шу сабабдан ҳам иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирмасак бўлмасди. Футболчиларга мотивация ҳар доим керак, танаффусда уларни рухлантиришга ҳаракат қилдик.

- Жамоангизнинг жисмоний ҳолати яхшироқ эканини кўринаяпти. Бу машғулотда олиб борилган ишлар самарасими?

- Албатта, машғулотларда жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида ишлаймиз. Ҳозир мавсумнинг кириш қисмидамиз, барча жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо бор. Йигитларга кучли ҳоҳиш ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг таъсири муҳим ҳисобланади.

- Иккинчи голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин жараёнида юзага келиши мумкин бўлган эпизод. Агар дарвозабон бир оз тезроқ ҳаракатланса ёки тўп ҳавода секинроқ учганида гол юзага келмаган бўларди. Бу шунчаки 2-3 сонияда ҳал бўладиган вазият.

- Раҳматовни нега жамоада сақлаб қолмагансизлар?

- Раҳматов "Насаф" футболчиси. Кўраяпсизлар, асосий таркибда ўйнаяпти. Биз истаганимиз билан "Насаф" зарур пайтда бу футболчини ортга қайтара оларди.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика