

"15 июль куни Тошкентда йиғилдик. Икки кун давомида жисмоний машғулотлар ўтказдик. Кеча, 18 июль куни йигитлар тиббий кўрикдан ўтишди. 23 июлгача Тошкентда йиғин ўтказамиз. 20 июлда "Нефтчи", 23 июлда "Навбаҳор"га қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказамиз.
Таркибимизга фақат "Навбаҳор"дан Анвар Ражабов келди. Жамоани Сардор Раҳмонов ва Павел Смоляченко тарк этишди. Балки иккинчи давра бошлангунига қадар яна бир нафар янги футболчини ўз сафимизга қўшиб олармиз.
Руслан Мелзиддинов, Александр Мерзляков ва Саламат Қутибоев каби футболчиларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Австрияда йиғинда қатнашишмоқда. Азиз Ибрагимов бугун эрта Чехиядан қайтиб келади", - дейди Жамшид Саидов.




