

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Бухоро” жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов ишитрок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
-Бугун ўйин асабий кечди. Афсуски дарвозамиздан стандарт вазиятлар орқали иккита гол ўтказиб юбордик. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш этдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Кубок ўйини иккита ўйиндан иборат. Жавоб учрашувида ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Учрашув бошидаги Сардор Қобулжоновнинг оёғидан олган оғир жароҳати ҳам балки йигитларга руҳий таъсир қилгандир. Бу биз учун оғир ҳолат бўлди. Уни тезроқ соғайиб, сафга қайтишини ҳоҳлардим. Бугун ҳамма йигитлар яхши ҳаракат қилишди, уларга раҳмат айтаман.



