

19 март кунги машғулотлар вақтида ярим ҳимоячи жиддий жароҳат олган. Шу боис клуб уни Германияга даволаниш учун юбормоқчи. Жамшид у ерда операция қилиниши мумкин. Агар барчаси яхши кечса Искандеров тахминан 2 ойдан сўнг майдонга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Искандеров 2016 йилги мавсум олий лигада дастлабки 2 турда 3та голли пас оширди.



