UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  5 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   2 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  120 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионати биз учун яқинлашиб бормоқда" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионати биз учун яқинлашиб бормоқда"

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши баҳсдан сўнг Ўзбекистон бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва Лазизбек Мирзаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барчани бугунги орзиқиб кутилган ғалаба билан табриклайман. Ҳаммага каттакон раҳмат. Биз сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилиб турдик. Бизнинг мақсадларимиз катта. Сўнги пайтлардаги яратиб берилаётган имконият ва натижалар Ўзбекистонда болалар футболи ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда. ИншаАллоҳ, Жаҳон чемпионати ҳам биз учун яқинлашиб бормоқда. 

Биринчи бўлим ҳақида

Бу ёшда психологик ҳолат кўп нарсани ҳал қилади. Биринчи бўлим бироз оғир ўтди. Болаларни руҳан тайёрлашга бироз вақт кетди. Уларни ўзларига ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Олдимизда қиладиган ишларимиз кўп. 

Рақиб кучли томонлари ва заиф томонлари ўрганилди. Улар Осиёнинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Уларга ҳам ғалаба жуда зарур эди. Лекин биз ҳаракат қилдик ва вазиятни ўз фойдамизга якунладик. Хатоларни совуқ мия билан кўриб чиқамиз ва уларни тўғирлаймиз. Биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Болалар ёш, улар устида ҳали кўп ишлаймиз. 

Жисмоний ҳолат ҳақида

- Бизда футболчиларни витаминизация қилиш бўйича муаммо йўқ. Бу борасида раҳбарият билан ҳаммасини ҳал қилганмиз. Биз аввалги Европа жамоалари билан ўйинларда болаларимизни жисмоний ҳолатини кўрдик. Бу тизимли нарса. Бу нарсани доимий олиб борсак, секин секин бизда ҳаммаси жойига тушади. 


Лазизбек Мирзаев:


Ўйин ҳақида 

- бугун қийин ўйин бўлиб ўтди. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. ЎФА вакиллари, мураббийлар ва жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Болалар ҳаммасини исботлади ва натижа билан нималарга қодирлигимизни кўрсатди. 


Гол ҳақида

- Яхши ният қилиб жарима зарбаси  олдига бордим. Ота-онам ва мухлислар учун олдимдаги имкониятдан фойдаланишга максимал ҳаракат қилдим. Худога шукур, бу гол билан тугади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика