UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  122 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Испанияга қарши ўйин финалга тенг ҳисобланади" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Испанияга қарши ўйин финалга тенг ҳисобланади"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Испанияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Канадага қарши ўйин жуда муҳим эди. Биринчи учрашув бизга аталмаганди. Кечаги баҳсда эса шогирдларим борини беришди.

Гарчи мундиал финали сари йўл узоқ бўлса-да, Испанияга қарши беллашув ҳам финалга тенг. Шу боис, биз учун ҳар бир ўйин финалдан олдинги финал ҳисобланади.

Испания дастлабки икки баҳсда ғалаба қозонди. Бироқ ҳар бир жамоанинг ўзига хос заиф томонлари мавжуд. Шундай экан, рақибнинг кучли ва заиф томонларини ўрганамиз. Ишончим комилки, бўлажак беллашувда ғалаба қозонамиз", – деди Раҳматуллаев.

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Испания учрашуви 16 ноябрь куни 14:00 да бошланади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика