UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  28 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  10 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Жалолиддиновнинг агенти ўйинчига Туркия ва Испаниядан таклиф мавжудлигини айтди Янгиликлар

Жалолиддиновнинг агенти ўйинчига Туркия ва Испаниядан таклиф мавжудлигини айтди

"Тамбов"да ижара асосида ўйнаётган "Локомотив" (Москва) хавбеки Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижози ҳақида гапирди.

- Барча бу йигитнинг ўйнашига умид қилмоқда. У Ўзбекистон терма жамоасида битта ўйин ўтказган ва Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам ҳаракат қилган Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ўйинчиларидан биридир. Албатта, "Локомотив"нинг уни дастлаб қайдномага киритгани, сўнгра эса чиқариб ташлаганини оддий тушунтириш қийин.

"Тамбов"га келсак, у ўйнаган бўларди, аммо Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан чақирув олди. У ўйнаши керак. Ҳозир нима бўлади, кўрамиз. Аввал бизга у "Локомотив" билан йиғинга кетаётганини айтишди. Сўнгра эса кетмайдиган бўлди. Янги йил байрамидан сўнг қарор қабул қиламиз.


- Европада Жалолиддиновга қизиқиш билдирилаётгани борасидаги изоҳларингизни ўқидим.

- Сўзсиз. Ўзбекистон паспортига эга футболчиларни жон деб Корея ва Амирликларда олишади, аммо унинг Россияда ўйнашини хоҳлардим. Агар йўқ бўлса, буни "Локомотив" менежменти билан муҳокама қиламиз. Туркиядан таклиф бор ва ҳаттоки Испания Сегундасидан ҳам.

- "Локомотив"нинг янги раҳбарияти билан суҳбатлар бўлдими?

- Янги бош директор билан гаплашамиз. Унинг "Локомотив" билан шартномаси бор, барча қарорлар бирга қабул қилиниши керак. Умид қиламанки, суҳбатлар тез орада бўлиб ўтади.

- Жасурбекнинг трансферида айнан Николич ташаббаскор эдими?

- Ҳа, бош мураббий қизиққан. Кейинчалик эса чет эллик ўйинчилар квотасини ёпган футболчилар пайдо бўлди - Райкович, Камано. Жалолиддиновга эса жой топилмади.

- Николич қайдномадан чиқариш борасидаги вазиятни тушунтирдими?

- Николич изоҳ бермади. Собиқ бош директор ҳам.

- ОАВда Жасурбекнинг "Локомотив"га ўтишидаги молиявий маълумотлар пайдо бўлди.

- Бирор-бир нарса ҳақида гапиришим нотўғри, бу тижорий маълумотдир. Биз буни муҳокама қилишимиз нотўғри бўлади. Келишилган пулларнинг "Бунёдкор"га ўтганини ва у "Локомотив"га эркин агент мақомида ўтганини биламан.

- У эркин агент сифатида кетганми?

- Ҳа, у ёки бошқа клуб шартномани сотиб олиши мумкин бўлган нарх белгиланган бўлган.

- Шунда "Локомотив" уни харид қилганми?

- Изоҳ бермайман, клубга мурожаат қилинг, - дейди Белоус.

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика