Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Administrator
22 янв 2025, 01:20
Футболчи энг камида тўрт ҳафтани ўтказиб юборади.

"Истиқлол" клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов "Шамс Азар Қазвин"га қарши учрашувда жароҳат олганди. Клуб ушбу жароҳат бўйича расмий баёнот берди.

"Истиқлол" клуби шифокорларининг ташхиси бўйича Машарипов энг камида тўрт ҳафта майдонга туша олмайди. Ушбу муддат давомида футболчи тикланиш жараёнини ўтказади ва шундан кейин яна бир марта қайта текширувдан ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: https://t.me/EsteghlalfcTelegram

Сўнгги янгиликлар

Барча ›