

- Биз “Қўқон-1912” жамоасини “Обод”га қарши ўйинини телевизор орқали кўрдик. Қўқонда яхши жамоа бор. Олдимизда жудаям қийин учрашув кутиб турибди. Қўқонликлар Тошкентда йўқотилган очколарни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишади. Биз ҳам кутилмаганда Андижонда ютқазиб қўйдик. Энди фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.Қўқонга бизни собиқ мураббийимиз келгач жамоа анча кучайган. Нўьмон Ҳасанов бизни жуда яхши билади ва қайси томонларимизни ёпиб қўйишни шогирдларига тушунтиради. Стадионга келган мухлислар зерикиб қолишмайди,улар қизиқарли ўйинга гувоҳ бўладилар деб ўйлайман – дейди Жалолиддин Машарипов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



