UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  4 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  1 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига "Ал Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам чақирилган эди.

Бироқ якуний паллада ҳамюртимизнинг Қозоғистон ва Россия билан ўйинларда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Эсингизда бўлса, Жалолиддин Машарипов сентябрь ойидаги Камерун ва Коста-Рика билан учрашувларни жароҳат сабаб ўтказиб юборганди. Барчасига аниқлик киритиш учун бугунги учрашувдан сўнг ярим ҳимоячига юзландик. 

- Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинларда майдонга тушмайсиз. Айни пайтдаги ҳолатингиз қандай? Батафсил изоҳ бера оласизми?

- Бу йиғинларга таклиф қилингандим. Лекин жароҳатдан қайтганимга 20 кундан ошди. Жисмоний тарафдан тўлиқ тайёр эмаслигим учун клубим руҳсат бермади. Умид қиламанки, навбатдаги йиғинларга тайёр бўламан. 

- Бугунги учрашувни майдон ташқарисидан кузатдингиз. Бунда таассуротлар доим бошқача бўлади. Қозоғистонга қарши ўйин ҳақида қандай хулосаларингиз бор?

- Ўйиндан аввал тахмин қилгандим. Қозоғистон биздан кучли бўлмаган. Лекин билмадим нима учун одамлар бунчалик ваҳима қилиб ташлашди. Камерун ва Коста-Рика билан ҳам бемалол ўйнай олишимизни аввалги интервьюда таъкидлагандим. Кейинги рақибимиз Россия. Таркибида ёшлар кўп экан. Ютса бўладиган жамоа. Ортиқча ваҳимага ўрин йўқ. 

- Ижобий натижалар фақат ўртоқлик ўйини фонида шундай кўриняптими? Расмий учрашувларда терма жамоамиз ўзгариб қолмайдими?

- Барчаси ўртоқлик баҳсларидан бошланади. Расмий турнирларда ҳам шундай ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жорий йилги Суперлигани кузатдингизми? 

- Эсингизда бўлса, йил бошида айтгандим. "Насаф" ҳар йили шов-шув қилади, аммо якунда барибир 2-3 ўринни олади. Кубокни назарда тутмаганман. Шундай бўлиб чиқди. Охиригача чемпионликка курашиб келишди. Охири "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритди. 

- "Пахтакор"нинг чемпионлиги ғолиблик руҳияти билан боғлиқми?

- "Пахтакор" барқарор ўйин кўрсатади. Гарчи кубокда "Навбаҳор"га, уйда "Насаф"га ютқазган бўлсада, чемпионатда муҳим баҳсларда ютишни билади. 

- Суперлигадаги интрига ниманинг ҳисобига юзага келди, деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Пахтакор"нинг бироз кучсизлангани билан боғлиқ. Олдингидан пасайган. "Насаф" "Пахтакор"нинг даражасига чиққани йўқ. "Пахтакор" уларнинг даражасига тушди. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз қандай кетяпти?

- Ҳаммаси аъло даражада. Руди Гарсия билан ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатидан кейин чемпионат яна бошланади. 

- Қатардаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан Бразилияга мухлисман. 

- Осиё терма жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Дейлик Саудия Арабистонини?

- Саудия Арабистони қийин гуруҳга тушган. Улар мағлубиятга учраса ҳам чиройли футбол кўрсатади, деб ўйлайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика