UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  2 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  11 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

"Ал Насср" ярим ҳимоячиси билан боғланиб унинг ҳозирги ҳолати, терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари ҳамда Венсан Абубакар ҳақида сўрадик.

- Жалолиддин аҳволингиз яхшими? Ҳозирги жароҳатни қачон ва қандай олгандингиз?

- "Ал Насср" билан янги мавсумга тайёргарликни Испанияда олиб бордим. Жароҳатни айнан Испаниядаги йиғинида олдим. Машғулотлар вақтида жуда оғир юкламалар берилди. Шифокорлар айнан шу юкламалар туфайли жароҳат кузатилди деб айтишди.

- Айни пайтда тикланиш жараёнини ўтказяпсиз. Қачон сафга қайтасиз?

- Худо хоҳласа тахминан 15 кунларда майдонга қайтсам керак. Даволаниш курсидаги охирги укол қолди, ўша уколни олиб яшил майдонга қайтаман.




- Ёзда сизни Миср клубига ўтишингиз ҳақида хабарлар чиққанди. Бу трансфер амалга ошишига жароҳатингиз тўсиқ бўлди десак бўладими?

- Ҳа, бу трансфер жароҳат туфайли амалга ошмади. Тўғриси "Ал Насср" мени қўйиб юборишни у қадар хоҳламаётганди. Охирги гап ўзимда қолганди, кутилмаган жароҳат туфайли трансфер амалга ошмади.

- Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Тажрибали футболчи сифатида жамоамиздан нима кутяпсиз?

- Иккала жамоа ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Шахсий фикримча Камерун ҳам, Коста-Рика ҳам топ терма жамоалар эмас. Катанецнинг интервьюсини кўрдим, бош мураббий рақиблар жуда кучли деб айтибди. Лекин жуда кучли эмас, Камерун терма жамоаси сардори Венсан Абубакар билан бирга ўйнайман. Айтмоқчи бўлганим ўйнаса бўлади. Йигитлардан ортиқча босимни олиб ташлаш керак. Ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас. Интервьюни кўрганимда бош мураббийнинг ўзи ҳам ғалабага ишонмаётгандек гапирди. Бу оддий ўртоқлик ўйини деб айтди. Йигитларни ғалабага ишонтириши керак. Бу интервьюни кўрган футболчилар бош мураббийни ўзи ҳам ғалабани ўйламаяпти деб фикр қилиши мумкин. Ҳар қандай терма жамоани мағлуб этиш мумкинлигини тушунтириши керак. Фикримча "бу оддий ўртоқлик ўйини, йигитларни синаб кўрамиз" деган гап бўлиши керак эмас деб ўйлайман.




- Айтганингиздек Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар билан "Ал Насср"да бирга тўп тепасизлар. Унинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?

- Абубакар кўпроқ ҳимоячилар олдида туриб, дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади. Асосан шериклари билан девор услубида ўйнайди, корпуси билан яхши ўйнайди, иккита вазиятдан битта гол уради. Унга қарши ўйнаса ҳам бўлади, айтганимдек ваҳима қилиш керак эмас.

- Жароҳат олганингиздан кейин ЎФА ёки терма жамоа вакиллари cиз билан боғланишдими?

- Албатта чемпионатнинг илк турида майдонга тушмаганимдан кейин Катанецнинг ўзи алоқага чиқди ва ҳол-аҳвол сўради. Жароҳатим борлигини айтдим ва афсуски терма жамоа йиғинига бора олмаслигимни билдирдим. Кўпчилик ёзиб далда бериб турди.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика