Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" машғулотларига қайтди
12 мар 2024 22:49
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" машғулотларига қайтди
Шунингдек, Эронда тўп тепаётган Остон Ўруновнинг яшаш шароити маълум бўлди.
Аввалроқ ўзбекистонлик футболчининг клуб берган кўплаб ваъдалар бажарилмагани учун машғулотга бормагани айтилганди. "Истиқлол" раҳбарияти Машариповга Теҳрондан уй ва машина ваъда қилганди. Бундан ташқари оиласи учун Теҳронга авиачипта ҳам олиб берилмади. Футболчи ҳамон меҳмонхонада истиқомат қилмоқда.
Машарипов муаммоларга қарамай, мухлислар ва клубга ҳурмат юзасидан машғулотларга қайтганини маълум қилди.
Хабарларга кўра, "Персиполес"нинг ўзбекистонлик вингери Остон Ўрунов ҳам айни дамда меҳмонхонада истиқомат қилмоқда. Унга клуб раҳбарияти томонидан уй ваъда қилинган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар