Жаккерини: "Италия йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши керак эди"

Aslanov Jasurbek
28 июн 2016, 03:50
Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эмануэле Жаккерини Испанияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Биз бир ҳафта давомида бу баҳсга тайёрландик. Мураббий бизга керакли кўрсатмалар берди ва Италия жаҳоннинг энг яхши жамоаларидан бирини таслим этди. Биз жуда кўп имконият яратдик ва йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди.

Учрашувдан олдин кийиниш хонасида жамоага мурожаат қилдим ва йигитларга юракдан ўйнаш кераклигини айтдим. Кейинги сафар бошқа футболчи гапиради, чунки биз бир жамоамиз" - дейди Жаккерини.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia