Жаканинг ўйини "Арсенал" мухлисларини ғазаблантирди

Aslanov Jasurbek
15 авг 2016, 18:45
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака "Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 1-тур учрашувида бор-йўғи 24 дақиқа ўйнади, аммо мухлисларнинг жаҳлини чиқаришга улгурди.

"Squawka" берган маълумотларга кўра, Жака олти маротаба тўп учун курашган ва ҳар сафар бу ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланган. Унинг ҳисобида 4 та қоидабузарлик бор - бу майдонда 90 дақиқа ўйнаган футболчиларнинг натижаларидан ҳам ёмон кўрсаткич. Гранит 86-дақиқада сариқ карточка олди.

"Твиттер"да "тўпчилар" ишқибозлари Жакага турли ҳақоратли сўзлар йўллаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›