

Швейцариялик футболчи леверкузенликлар сафини тарк этиб, "Милан"га ўтиши мумкин.
Гранит Жака 2023 йилнинг ёзида "Арсенал"дан "Байер"га ўтганди. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 7 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 12 миллион еврони ташкил этади.
Жака 2023/24 йилги мавсумда "Байер" сафида Германия чемпиони бўлди.



