UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  0 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  6 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  31 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бугунги ўйиндаги ҳакамлик кўриб чиқилса ёмон бўлмас эди" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бугунги ўйиндаги ҳакамлик кўриб чиқилса ёмон бўлмас эди"

Бугун ПРО-Лига 5-туридан ўрин олган “Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида иштирок этди.




"Авваламбор, ғалаба билан "Турон" жамоасини табриклайман, яхши ўйин бўлди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, икки жамоа ҳам қайсидир маънода тенг ўйнади. Телевидение орқали ўйинни кузатиб борган мухлисларга ҳам бугунги ўйин жуда қизиқарли бўлгани аниқ. Балки бугунги баҳс Суперлига ўйинларидан кам бўлмади деб ўйлайман.

Ҳакамлар вазифасини баҳолаш менинг ишим эмас, лекин бугунги ўйинда ҳакамлик масаласини кўриб чиқишса ёмон бўлмас эди. Бунақа хатолар ҳакамлар томонидан қанчалик кам бўлса, бу уларнинг ўзбек футболига катта ёрдами бўларди.

Биринчи бўлим ҳақида айтадиган бўлсам, тўғри ўйинни биз кўпроқ назорат қилдик. Менимча, биринчи бўлим тенг ўйин бўлди. Чап қанот ҳимоячимизнинг кичик хатоси эвазига бошланган ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи голни ҳам жуда тез ўтказиб юбордик.

Жамоада кўп нарса молиявий имкониятга тақалади. Лекин биз мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ўйин намойиш этмоқдамиз. Бугунги ўйинда йигитлардаги иштиёқни ўзларинг кўрдинглар, манимча жамоанинг ўйини унчалик ҳам маблағга алоқадор эмас. Бу футбол, бизда ҳозирги кунда озгина омад етишмаяпти.

Майдон холати ҳақида гапирадиган бўлсак, озгина камчилиги йўқ эмас. Навбатдаги турни сафарда ўтказамиз, бу орада майдонимизда таъмирлаш ишлари олиб борилади" - дейди Жиямуродов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика