Жаҳон чемпионати иштирокчиси бош мураббий билан хайрлашди
12 авг 2022 19:10
Янгиликлар
Жаҳон чемпионати иштирокчиси бош мураббий билан хайрлашди
Марокаш терма жамоаси бош мураббий Воҳид Ҳалилхожич билан Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига уч ой қолганда хайрлашди.
Мамлакат футбол федерацияси бу қарор жамоани финал босқичига тайёрлаш борасидаги келишмовчиликлар туфайли қабул қилинганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли Ҳалилхожич 2019 йилнинг августидан буён шимолий африкаликларни бошқариб келаётганди.
Мутахассис жорий йил Камерунда бўлиб ўтган Африка Миллатлар кубогида жамоани чорак финалгача олиб чиқди, қолаверса, март ойида ўтказилган саралаш босқичида Конго Демократик Республикаси устидан умумий 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар