UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  1 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  12 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Жаҳон чемпионати-2022. Қуръа аввалида саватчалардан жой оладиган жамоалар деярли аниқ Янгиликлар

Жаҳон чемпионати-2022. Қуръа аввалида саватчалардан жой оладиган жамоалар деярли аниқ

1 апрель куни Қатарда ЖЧ-2022 финал босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ундан аввал иштирокчиларнинг барчаси, шунингдек, плей-офф жуфтлик иштирокчилари Халқаро футбол федерациясининг 31 март куни эълон қилинадиган рейтинги асосида тўрт саватга тақсимланади.

Биринчи саватга ким тушиши, яъни саккизта жамоа аллақачон аниқ. Ушбу саватчадан Англия, Аргентина, Бразилия, Бельгия, Испания, Португалия, Франция ҳамда мусобақа мезбони Қатар терма жамоаси ўрин эгаллайди.

Иккинчи саватчадан Германия, Нидерландия, Дания, Уругвай, Хорватия, Швейцария, учинчисидан Эрон, Жанубий Корея, Марокаш, Польша, Сербия, Япония жой олади.

4-саватчага Гана, Камерун, Саудия Арабистони, Эквадор, шунингдек, Европа плей-офф босқичи ғолиби (Шотландия, Украина ёки Уэльс) ҳамда қитъалараро плей-офф ғолиблари киритилади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика