UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Жадвалдаги тенглик: А Серия 9-тур якунлари Янгиликлар

Жадвалдаги тенглик: А Серия 9-тур якунлари

22 - 24 октябрь кунлари Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Интер" ва "Ювентус" муроса кўчасини танлади

ЕЧЛ ўйинларидан сўнг ҳар икки клуб Италия дербисига катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришганди, аммо ўйин анча эҳтиёткор руҳда кечди. Шундай бўлсада, илк хавфли вазият 10-дақиқадаёқ юзага келди. Моратанинг зарба берди, Кьеллини такрорий уринишда тўпни дарвозага йўллашига Ханданович йўл қўймади. "Интер"нинг эса илк ташланишиёқ гол билан якунланди. Чалханолглу узоқ масофадан дарвоза тўсинини пойлади, қайтган тўп Жекога тушди ва босниялик футболчи мўлжалда адашмади. "Ювентус" ўтказиб юборилган голдан кейин тўпга кўпроқ эгалик қилишга уринди, бироқ бунинг ўзи рақиб дарвозаси олдида вазият яратиш учун камлик қилди. Фақатгина Куадрадонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини эслаш мумкин.

Иккинчи бўлим бошида "Интер" олдинга ўтди ва Перишичда имконият бўлди. Лекин ўйин асосан майдон марказида ўтарди. Учрашувни Пауло Дибаланинг захирадан ўйинга қўшилиши жонлантириб юборди. "Ювентус" аста-секин хавфли вазиятга яқин келарди. Натижада, Дюмфрис жарима майдонида беўхшов ҳаракат қилди ва Алекс Сандронинг оёғига зарба бериб юборди. Вазиятни такроран кўргач, ҳакам пенальти белгилашга қарор қилди. Пауло Дибала нуқтадан адашмади. Бир қарашда дуранг ҳар икки жамоа учун қониқарли натижада, лекин бир вақтнинг ўзида ҳар икки жамоа Италия Дербисида бундан кўпроғига эришишлари мумкин эди.


"Милан" ғалаба қозонди

"Россонери" "Болонья" билан ўйинни анча фаол бошлади, бир нечта хавфли ҳужумлардан кейин жамоа мақсадига эришди. Ибрагимович қанотдан олдинга интилаётган Леаога тўпни ташлаб берди, Рафаэль жарима майдончаси бурчагидан дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Яна бир неча дақиқа ўтиб, Сумори қизил карточка ишлаб олди ва жамоасини янада қийин вазиятда қолдирди. "Милан" эса рақиб ҳимоясига босимни давом эттирди ва бунинг учун мукофотланди. Узоқ давом этган ҳужум давомида эгасиз қолган тўпга биринчи бўлиб Калабрия етиб келиб, кучли зарб билан уни тўрга жойлаб қўйди. Танаффусгача "Милан" орадаги фарқни янада ошириши мумкин эди, аммо бундай бўлмади.

Танаффусдан қайтгач, "Болонья" дарҳол орадаги фарқни қисқартирди. Бурчакдан оширилган тўпни Златан ўз жамоаси дарвозасига буриб юборди. Қизиғи, "Болонья" бир неча дақиқа ичида мувозанатни тиклашга ҳам муваффақ бўлди. Сориано ўз вақтида тўпни Барроуга узатди ва у бирга-бир вазиятда киперни доғда қолдира билди. Маълум вақт ўтгач, "Болонья" мухлисларини ранжитиб Сориано энди антиқахрамонга айланди. У буткул кераксиз вазиятда Туренинг оёғига тепиб юборди ва энди мезбонлар 9 киши бўлиб қолишди. "Милан" эса бундай "совға"дан фойдаланмаслиги қийин эди. Бироқ меҳмонлар анча вақтгача рақиб дарвозасига йўл топа олишмади ва яна иккинчи темп билан уюштирилган ҳужум ёрдамга келди. Жарима майдончасидан қайтарилган тўпни Бенассер эгаллаб олди ва чўзиб ўтирмай, дарвозани аниқ нишонга олди. Унинг ўзи бир неча дақиқа ўтиб ҳужумни бошлаб берди ва тўпни Златанга етказди, швециялик футболчи айланма йўналиш билан гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.


"Аталанта" "Удинезе"ни юта олмади

"Аталанта" чинакамига оғир даврни бошидан ўтказмоқда. МЮ билан тўқнашувда икки тўп фарқи билан олдинда бориб, якунда учралган мағлубият жамоа учун оғир "зарба" бўлди. Жароҳатлар эса борган сари Гасперинининг қўлларини боғлаб қўймоқда. "Удинезе" эса учрашувни ёрқин ҳаракатлар билан бошлади, Бетунинг узатмасини голга айлантиришга Молинага бироз омад етишмади. "Аталанта" ўйин тизгинини қўлига ола билди. Аввалига Иличич Сапатанинг пасидан кейин устунни пойлади, кейин эса Пашалич рақиб ҳимоясини ортда қолдира олган бўлсада, зарбаси қовушмади. "Удинезе" эса танаффусгача ҳужум ҳақида бошқа ўйламади.

Умуман олганда иккинчи бўлимда ўйин картинаси ўзгармади. "Аталанта" ҳужум қилишда давом этарди ва охири гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Пашалич тўпни Малиновскийга етказди, украиналик футболчи эса жарима майдони ташақарисидан ўзининг севимли услубида зараба бериб, исмини таблога ёздириб қўйди. Кўп ўтмай, Руслан дублга эришиши мумкин эди, бироқ бунга рақиб дарвозабони йўл қўймади. Қуролланмаган кўз билан ҳам кўриниб турардики, "Аталанта" футболчилари жисмонан толиқиб қолган ва бундай темпга ортиқ дош беролмаётганди. Бунинг натижасида Гасперини жамоаси ҳужумлари сони ҳам сифати ҳам тушиб борарди. Ўз имкониятини сабр билан кутган "Удинезе" режаси иш берди. Сўнгги дақиқада бурчакдан узатилган тўпни ҳаммадан баланд сакраган Бету дарвозага аниқ йўллади. "Аталанта" эса бу йилда илк бор қаторасига 5 ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормоқда.


"Верона" "Лацио"га имкон қолдирмади

"Верона" илк сониялардан кескин ҳаракатлар билан бошлади. Илк вазият Баракда бўлди, аммо Рейна унинг зарбасини қайтара олди. "Лацио" вақт ўтгани сари ўйин картинасини тенглаштиршига эришди, лекин иш хавфли вазиятларгача етиб бормасди. Қўшимчасига, "бургутлар" ўзлари "мастифлар"нинг ҳужумини ўтказиб юборишди, Капрари битта узатма билан рақиб ҳимоясини "кесиб ташлади", керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлган Симеоне имкониятдан унумли фойдаланди. "Лацио" ўзига келиб улгурмай, яна битта гол қўйиб юборди. Симеоне тўпни ўзига ўнглаб олиб, узоқ масофадан дарвоза тўрига аниқ йўллади. "Лацио"нинг эса танаффусгача ҳужумдаги ишлари юришмади.

Танаффусдан қайтгач эса римликлар орадаги фарқни қисқартиришга эришди. Милинкович-Савич узатган тўпни Иммобиле ўткир бурчакда бўлишига қарамай, дарвозага йўллади. "Лацио" голдан руҳланиб босимни яна кучайтиради ва мақсадига етадигандек эди, аммо тўп яна Рейна дарвозасига бориб тушди. Капрари ассист ролида, Симеонедан навбатдаги гол. Кейинги хавфли ҳужумдаёқ "Лацио" гол уриши мумкин эди, бироқ Милинкович-Савич йўллаган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. "Верона" эса рақиб ҳужумларига туриб бера олди ва сўнгги дақиқаларда яна битта гол киритишга эришди. Фараонининг узатмасидан кейин Жованни Симеоне боши билан тўпни дарвозага йўллади ва ўйиндаги 4-голини расмийлаштирди. Бу футболчи учун фаолиятидаги илк покер.

Шунингдек, "Рома" ва "Наполи" ўйинида ҳисоб очилмади, "Сассуоло" "Венеция"дан кучлироқ, "Салернитана" "Эмполи"га ютқазиб қўйди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика