UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Иззатилла Абдуллаев: “Ғалаба қозониш мақсадимиз эди” Янгиликлар

Иззатилла Абдуллаев: “Ғалаба қозониш мақсадимиз эди”

Олий лиганинг 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург” ни қабул қилди ва иккинчи мавсумдаги илк ўйдаги ғалабасига эришди.

Мавсум давомида ўзининг голлари ва мазмунли ўйинлари билан жиззахлик футбол муҳлисларини ёқимтойига айлаган Иззатилла Абдуллаев “Металлург”га қарши баҳснинг энг яхши футболчисига айланди. Ўйинни бевосита стадиондан кузатган ишқибозлар кўплаб дриблингларни ва зарбаларни амалга ошира олган Абдуллаевга юқори баҳо беришди. Учрашувда у дубль қайд этди ва жамоанинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Ўйиндан сўнг ҳужумчи ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Баҳс қийин бўлди. Ўз майдонимиздаги ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш бизга катта куч ва ишонч беради. “Металлург” га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик ва яхши натижа кўрсата олдик. Голларим  билан жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Барча жамоадошларимга раҳмат. Мураббийим менга ишонч билдираяптими? Мен уни оқлашим зарур. Баҳони эса муҳлислар беришади. Мавсум якунланмоқда. Яна 5 та ўйин қолди. Керакли очколарни йиғиб мавсумни якунда яхши натижага эришиб юқорироқ ўринлардан бирини эгаллаймиз деган умиддаман.Бизни мавсум давомида қўллаб- қувватлаб келаётган муҳлисларимизга раҳмат - дейди “Сўғдиёна”нинг ёш умидли ҳужумчиси.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика