UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  1 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  5 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  136 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

Июнь ва июль ойларининг умумий лауреатлари маълум бўлди Янгиликлар

Июнь ва июль ойларининг умумий лауреатлари маълум бўлди

Ўзбекистон Чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян ва «Қизилқум» ҳимоячиси Акмал Рустамов ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-5 август кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 7 нафар мураббий ва 15 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги баҳсда Самвел Бабаян учинчи марта ғолиб чиқди. «Пахтакор» бош менежери бунгача март ва апрель ойларида ҳам тенгсиз деб топилганди. Май ойида энг яхши мураббий сифатида тан олинган «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов бу сафар иккинчи бўлди – Абрамов март ва апрель ойи сўровномаларида тўртинчи бўлганди. Энг яхши мураббийларнинг кучли бешлигидан, шунингдек, «Истиқлол» бош мураббийи Камол Жўнашев, «Қизилқум» бош мураббийи Юрий Лукин, шунингдек, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва «Орол» устози Неъматулла Қутибоев ўрин олди.

Футболчилар орасида «Қизилқум» ҳимоячиси Акмал Рустамов июнь ва июль ойларининг энг яхши футболчиси деб топилди. Кучли бешликдан, шунингдек, «Машъал» вакили Зоҳир Қўзибоев, «Шўртан» дарвозабони Элдор Тожибоев «НБУ-Осиё» футболчиси Абдулатиф Абдуқодиров ва «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўрин олди. Маълумот учун, март ва май ойларида «Пахтакор» вакили Жамшид Искандеров, апрель ойида эса айнан шу жамоа ҳимоячиси Егор Кримец Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Июнь ва июль ойларининг энг яхши футболчиси» сўровномасининг кучли бешлиги:
1. Акмал Рустамов («Қизилқум») – 50 балл.
 2. Зоҳир Қўзибоев («Машъал») – 40 балл.
 3. Элдор Тожибоев («Шўртан») – 30 балл.
 4. Абдулатиф Абдуқодиров («НБУ-Осиё») – 20 балл.
 5. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 18 балл.

«Июнь ва июль ойларининг энг яхши мураббийи» сўровномасининг кучли бешлиги:
1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 58 балл.
 2. Вадим Абрамов («Локомотив») – 44 балл.
 3. Камол Жўнашев («Истиқлол») – 40 балл.
 4. Юрий Лукин («Қизилқум») – 28 балл.
 5. Рўзиқул Бердиев («Насаф»), Неъматулла Қутибоев («Орол») – 10 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика