UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-ўрин учун Францияга қарши ўйиндан сўнг (7:1) Украина терма жамоаси аъзоси Ихор Корсун сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, бронза медалларини қўлга киритганимиздан хурсандман. Бу Украина учун тарихий натижа ҳисобланади. 

Учинчи ўрин учун ўйиндаги ғалаба қадрлироқми ёки финалдаги мағлубият? Қийин савол. Финалда иштирок этишни ҳам хоҳлардим, лекин бугун ғалаба қозонганимиздан кўпроқ хурсандман. 

Жаҳон чемпионатида барча ўйин қийин ўтди. Совриндорлар қаторидан ўрин олишимизда мухлисларимизнинг ўрни ҳам беқиёс. Қолаверса, турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик томошабинларга ҳам миннатдорчилик билдираман", деди Корсун.

Эслатиб ўтамиз, Украина жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика