UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Иван Соловьёв: “Легионер маҳаллий футболчидан устун бўлиши керак” Янгиликлар

Иван Соловьёв: “Легионер маҳаллий футболчидан устун бўлиши керак”

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўтган мавсумдаги таркиб ўзагини сақлаб қолди.

2019 йилги чемпионат баҳсларида россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв майдондаги жонкуярлиги ва фидоийлиги билан кўпчиликда яхши таассурот қолдирди.

“Навбаҳор” клуби раҳбарияти Иван Соловьёвнинг янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилишни истади ҳамда футболчи клуб билан янги шартнома имзолади.

Хабарингиз бор, “лочинлар” айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришяпти. “Навбаҳор”нинг Туркия сафари олдидан маҳоратли ярим ҳимоячи Иван Соловьёвдан интервью олдик.  

Иван, Наманган ва Тошкентдаги йиғинлар қандай кечди?

- Режа асосида, ажойиб тарзда кечди. Фақат унда тўлиқ иштирок этолмадим. Бунга эса эски жароҳатимнинг безовта қилганлиги сабаб бўлди. Москвада жароҳатимни текширтирдим. Худога шукр, ҳаммаси яхши ҳамда шифокорлар Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида бемалол қатнашишим мумкинлигини таъкидлашди (у айни пайтда жамоамизнинг Туркиянинг Белек шаҳридаги йиғинида қатнашмоқда).

“Навбаҳор” янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўймоқда ва таркиб ҳам шунга яраша кучайтирилмоқда. Айни пайтда шакллантирилаётган таркиб билан жамоа ўз олдига қўйилган вазифани адо этишга қодирми? 

- “Навбаҳор” билан шартнома имзолаган маҳаллий футболчиларнинг барчаларини ўтган мавсумда намойиш этган ўйинлари орқали яхши биламан. Уларнинг барчалари маҳоратли ва янги мавсумда чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишади, деб умид қиламан.

Тўғри, ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Аммо ўз олдига юксак мақсадни қўядиган жамоанинг таркиби ўзига яраша кучли бўлиши, шунингдек, захира ўриндиғи ҳам узун бўлиши керак.

Ўтган мавсумда деярли битта таркиб билан ўйнадик, шунингдек, захира ўриндиғининг қисқалиги панд бериб, мавсум якунига келиб, футболчиларда чарчоқ аломатлари билинди ва  бу ўйинларимизга ўз таъсирини ўтказди. Бу йил бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун захира ўриндиғи узун бўлиши билан бирга жамоа сафидан ҳам тажрибали ҳамда маҳоратли футболчилар ўрин олишлари, улар захирадан майдонга тушиб, ўйинни янада кучайтириш қобилиятига эга бўлишлари лозим. Менимча, таркибга яна 3-4 нафар маҳоратли ўйинчилар қўшилишса, таркиб янада оптимал кўриниш олади ва шунда “Навбаҳор” янги мавсумда ўз олдига қўйилган мақсадни амалга оширишга қодир бўлади.

“Навбаҳор” янги мавсумга тайёргарликнинг асосий қисмини Туркияда олиб боради. Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини жамоага янги мавсумда ижобий натижа кўрсатишда ёрдам берадими? 

- Албатта, Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини жамоамизга бўлажак мавсум давомида асқотади. Боиси, у ерда табиий чимга эга бўлган сифатли майдонларда машғулотлар олиб борамиз, шунингдек, юқори савияли спарринг-рақибларга қарши назорат-синов баҳслари ўтказамиз. Бу эса албатта бизга яхши спорт формасига кириб олишимиз, ўйин амалиётимизни йўқотмаслигимизда ёрдам беради.

Умид қиламанки, янги чемпионат стартига қадар барчамиз оптимал формада бўламиз ва янги мавсумга тайёр бўламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор”га шундай яхши шароитларни яратиб бераётган клуб раҳбарияти, шу жумладан, Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, клуб вице-президенти Ойбек Арифович Саматовга ўзим ва жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Янги мавсумда биз – футболчилар уларнинг ишончларини оқлаб, ўз олдимизга қўйилган мақсадни амалга ошириш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Жамоа кўригида кўплаб легионерлар иштирок этишди ва этишяпти. Улар борасида нима дея оласиз?

- Тўғри, шу кунгача жамоамиз кўригида кўплаб хорижликлар футболчилар кўрикдан ўтишди ва Туркияда ҳам ушбу жараён давом этади.

Албатта, қайси легионернинг жамоада қолишини мураббийлар штаби ҳал қилади. Бироқ хорижлик футболчилар лимитига кўра, айни пайтда “Навбаҳор”да бор-йўғи 2 нафар легионерга жой бор, холос. Шу боис, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва биз – футболчилар жамоага юқори савияли хорижлик ўйинчиларнинг жалб этилишлари, улар бўлажак мавсумда “Навбаҳор”га ўз мақсадини амалга ошириши учун ёрдам беришлари лозимлигини тушуниб турибмиз. Ахир, легионер маҳаллий футболчидан камида бир бош устун  бўлиши керак.

Балки шунинг учун ҳам хорижлик ўйинчиларни танлаш учун кўрик жиддий тарзда кечаётгандир?

Нима бўлган тақдирдаям, жамоамиз таркибига маҳоратли легионерлар жалб этилиб, улар бу йилги чемпионатда “Навбаҳор”нинг ютуқларига муносиб ҳиссаларини қўшишади, деб умид қиламан. 

“Навбаҳор” мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

- Фурсатдан фойдаланиб, шуни таъкидламоқчиманки, наманганлик ишқибозлар ўйинимни ёқтиришади ва мени ҳурмат қилишади. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этган ҳолда, жамоамиз мухлисларидан бу йил ҳам “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашлари, янги шиорлар айтиб, шунингдек, жамоани руҳлантирадиган қўшиқларни куйлаб, худди хориж клубларининг мухлислари сингари қўллашларини тилайман. Бу биз – футболчиларга иштиёқ, ишонч ва қўшимча куч-қувват беради ҳамда биз ҳам уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Шу жумладан, мен ҳам “Навбаҳор” мухлисларига қувонч улашиш учун майдонда барча имкониятимни ишга соламан.

Ишқибозларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман. Улар жамоамизни қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин.     

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика