Иван Нагаев "Локомотив"га қайтди

Alisher
14 июл 2022
Ҳужумчи Иван Нагаев Тошкентнинг "Локомотив" клубига қайтди.

"Нагаев 5 йиллик танаффусдан сўнг "Локо"га қайтди.

2013-2016 йилларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Иван Нагаев яна "Локомотив"га қайтди. У "темирйўлчилар" билан бугун шартнома имзолади.

Маълумот учун, Нагаев "Локомотив"даги фаолияти мобайнида Олий лига баҳсларида 45та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган.

Жамоамиз таркибига қўшилган ушбу ҳужумчидан янада кўпроқ голлар кутиб қоламиз", — дейилади клуб хабарида.



AlisherМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати