Иван Нагаев "Ал Қодсия"га ижарага берилди

Narzulla Saydullayev
26 янв 2015
"Локомотив" ҳужумчиси Иван Нагаев Кувайтнинг "Ал Қодсия" клубига ижарага берилди.
Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида қатнашаётган ва гуруҳ босқичига йўл олишни мақсад қилган, ўз чемпионатида совринли ўринлар учун курашаётган Кувайт жамоаси ўз ҳужум чизиғини кучайтиришга эҳтиёж сезаётган боис Нагаев бўйича таклиф билан чиқди. "Локомотив" ўз ҳужумчисини ижара асосида 2015 йилнинг июнига қадар "Ал Қодсия"га беришга розилик берди.

Айни вақтда "Ал Қодсия" Кувайт чемпионатида ўтказилган 12 турдан кейин 4-ўринни эгаллаб турибди.

Шу йининг 10 февраль кунида эса бу жамоа ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Иорданиянинг "Ал Вихдат" жамоасига қарши майдонга тушади.

"Локомотив" футбол клуби Иван Нагаевга Кувайтдаги фаолиятида мувоффақият тилайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz