UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  201 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Иван Келава: "Реал" бизга мукофот пули таклиф қилди демаганман" Янгиликлар

Иван Келава: "Реал" бизга мукофот пули таклиф қилди демаганман"

Теглар :  Иван Келава
"Гранада" дарвозабони Иван Келава бир неча кун олдин берган интервьюси нотўғри таржима қилинганини айтди.

У бир неча кун олдин журналистлар билан суҳбатда "Гранада" "Барселона"дан очко олиши учун "Реал" мукофот пули таклиф қилиши ҳақида гапирган эди.

"Кеча машғулотга келганимда клуб президенти Кике Пине мени ҳавотирли овозда чақирди, нима бўлганидан хабарим йўқ эди.

Кейин у менга муаммони тушунтирди, аммо мен "Реал" бизга мукофот пули таклиф қилди демаганман. Сўзларимни нотўғри таржима қилишган" - дейди посбон.

Келава ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида интервьюнинг оригинал варианти кўрсатилган веб-манзилни эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Гранада" Испания чемпионатининг сўнгги 38-турида "Барселона"ни қабул қилади. Агар Каталония клуби ушбу баҳсда очко йўқотса ва "Реал" меҳмонда "Депортиво"ни мағлуб этса "Қироллик клуби" Примеро ғолибига айланиши мумкин.

Испания чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика