UZ

Сўнгги янгиликлар

Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Жиззах" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашув осон ўтмади. Ҳар бир ғалаба осонликча қўлга киритилмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. "Жиззах" клуби бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Улар яхши ҳимояланишди, бизга бўш худудлар тақдим этмасликка ҳаракат қилишди.

Навбатда "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Икки ўйин натижасига кўра, кейинги босқич масаласини ҳал қилдик. Хато ва камчиликларимиз йўқ эмас, ишлашда давом этамиз. "Сўғдиёна" мухлисларини ғалаба билан табриклайман" - дейди мезбонлар бош мураббийи.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
20 апр 02:49:46
Cr7_
Bunyodkor qadriga yetmadi shu murabbiyni ! Uvoli tutadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика