Иван Бошкович: "Фарруҳ Икромовга нисбатан бироз қаттиққўллик қилишди деб ўйлайман. У шунчаки гол урганини нишонлаётган эди"
04 ноя 2022 00:37
Янгиликлар
Иван Бошкович: "Фарруҳ Икромовга нисбатан бироз қаттиққўллик қилишди деб ўйлайман. У шунчаки гол урганини нишонлаётган эди"
Cоcа-Cола Суперлига 24-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сурхон” (2:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Иван Бошкович жамоаси ўйинда устунлик қилгани, Фарруҳ Икромов қизил карточкага лойиқ иш қилмагани ва Азиз Ҳайдаровнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.
“Майдонда тўлиқ устунлик қилдик деб айтишим мумкин. То иккинчи голгача майдонда назорат ўрнатган эдик. Шукрки, ғалабани ушлаб қола олдик”, - дейди Бошкович.
“Агар кўраётган бўлсангиз, сўнгги олтита ўйинда олти хил тактикада ўйнадик. Яхши жамоа бир ўйинда тактикани ўзгартира олиши, вазиятга қараб мослаша билиши керак. Биз буни уддалай олаяпмиз деб ҳисоблайман”.
“Фарруҳ Икромовни бир йил танаффусдан кейин қайтгани ва дастлабки голини киритгани билан табриклайман. У бироз қизишиб кетди, унга нисбатан қаттиққўллик қилишди деб ўйлайман. Фарруҳ шунчаки гол урганини нишонлаётган эди”.
“Азиз Ҳайдаровнинг захира ўриндиғида ўтириши бизга ёрдам беряпти. Буни ўзим сўрагандим. Унинг футболдаги билими, имиджи ва тажрибаси бизга керак”
Фикрлар