Италиядан 5 клуб Еврокубок ярим финалига чиқди, қолганлардан нечта жамоа ўйнайди?
21 апр 2023 08:45
Янгиликлар
Италиядан 5 клуб Еврокубок ярим финалига чиқди, қолганлардан нечта жамоа ўйнайди?
Еврокубоклар ярим финалига энг кўп Италия клублари етиб келишди.
Мамлакатнинг 5 та клуби Еврокубок ярим финалида ўйнайди. "Милан" ва "Интер" Чемпионлар лигасида, "Ювентус" ва "Рома" Европа лигаси, "Фиорентина" эса Конференциялар лигаси ярим финалида майдонга тушади.
Испаниядан эса икки жамоа - "Реал" ЕЧЛда, "Севилья" Европа лигаси ярим финалида баҳс олиб боради.
Англиядан ҳам иккита - "Манчестер Сити" ЕЧЛда, "Вест Хэм" Конференциялар лигасида.
Шунингдек Германиядан "Байер" (Европа лигаси), Швейцария ва Нидерландиядан "Базель" ва АЗ (Конференциялар лигаси) ҳам Еврокубок ярим финалида майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар