Италияда Суперкубокнинг форматини ўзгартиришмоқчи

Mirjalol Normatov
19 дек 2019, 19:44
22 декабрь куни "Ювентус" ва "Лацио" Италия Суперкубоги соврини учун баҳс олиб боришади.

Бу Саудия Арабистонида бўладиган иккинчи Суперкубок учрашуви бўлади. "Corriere dello Sport" хабарига кўра, айни дамда томонлар турнирнинг форматини ўзгартириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Янги ғояга кўра, Италия Суперкубогида А Сериянинг энг яхши 4 жамоаси қатнашади. Шу орқали италияликлар ушбу турнир испанларникига ҳос тарзда ўтишини исташмоқда.

Қайд этиш керак, А Серия раҳбарияти ушбу 3 финални Саудия Арабистонига 30 миллион еврога сотиб юборганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport