Италияда машғулот ўтказиш тақиқи 27 апрелгача узайтирилади

Narzulla Saydullayev
10 апр 2020, 21:55
Италия Олимпия қўмитаси раҳбари Жованни Малагонинг таъкидлашича, футбол клублари учун машғулот ўтказиш чеклови камида 27 апрелга қадар узайтирилади.

"Мен спорт вазири Винченцо Спадафора билан доимий алоқада бўлиб турибман. Ҳукумат машғулотларни тақиқловчи қарор тайёрламоқда. У камида 27 апрель ёки 1 майга қадар амал қилади.

Чемпионат ғолибларини аниқлашга келсак, бу борада ҳеч нарса менга боғлиқ эмас. Бу федерал кенгашнинг ваколатига киради", — дейди Малаго "Football Italia" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Италияда ҳам коронавирус пандемияси туфайли чемпионат баҳслари тугатилган, барча футболчиларга ўзини ўзи яккалаб қўйиш тавсия қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›