Италияда барча спорт тадбирлари 14 июнга қадар тўхтатилди. А Серия эса...

Alisher
19 май 2020, 10:54
Италия бош вазири Жузеппе Конте спорт тадбирлари ва мусобақаларини 14 июнга қадар тўхтатиш бўйича янги қарорни имзолади.

А Серия олдинроқ чемпионатнинг рестарт олиш санасини маълум қилганди ва жамоавий машғулотлар душанбадан бошланиши керак эди (18 май). Бундан ташқари, мавсумнинг тикланиши 13 июнга белгиланганди. А Серия клублари айнан шу санада ўтказишни ёқлашганди.

Бош вазирнинг янги қарорига кўра, А Серия ўйинлари давом эттирилмаслиги ҳам мумкин. Ҳеч бўлмаганда, рестарт яна чўзилади.

Эслатиб ўтамиз, Италияда 225,886 инсон COVID-19'га чалинган ва уларнинг 32,007 нафари вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›