Италияда 88-рақамли либосларда ўйнаш тақиқланди

Mirjalol Normatov
28 июн 2023
Италияда футболчиларга либосида 88-рақамни тушириш тақиқланди.

"Reuters" хабарига кўра, мамлакатда мухлислар ўртасида футбол дўстлигини ривожлантириш, унда душманлик рухини тушириш йўлида келишув имзоланган. Мамлакат ички ишлар министри Маттео Пиантедосининг айтишича, бу йўл мамлакат футболининг ривожида муҳим ўрин тутади.

Шу орқали мухлисларда миллатчилик рамзлари аста-секин йўқола бошлайди, футболчилар ҳам 88-рақамни кийишмайди. Шунингдек, мамлакатда шу каби қоидалар бузиладиган бўлса, футбол ўйинларини муддатидан олдин якунлаш ҳам тавсия қилинди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Reuters