

Роберто Манчини жамоаси бу орқали мағлубиятсиз серияни 28тагача етказди. Бу терма жамоа тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.
Рекорд 1935-1939 йиллар давомида ўрнатилган. Ўшанда Италия терма жамоаси Витторио Поццо бошчилигида кетма-кет 30 та ўйинда мағлубият нималигини билмаган.
Эслатиб ўтамиз, Манчини 2018 йилнинг май ойидан буён Италия терма жамоасини бошқариб келади.



