Италия мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
06 сен 2021 07:52
Янгиликлар
Италия мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Швейцария терма жамоаси билан дуранг (0:0) ўйнади.
Роберто Манчини шогирдлари бу орқали мағлубиятсиз серияни 36 та ўйингача етказиб олишди ва жаҳон рекордини янгилашди.
Бунгача жаҳон рекорди Бразилия ва Испания терма жамоаларига тегишли эди. Бразилия ва Испания терма жамоалари аввал 35 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этишган. Энди эса бундай серия Италия терма жамоасига тегишли.
Италияликлар охирги маротаба 2018 йилнинг сентябрь ойида Португалия терма жамоасига ютқазиб қўйишган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар