
“Умид қиламанки, Пранделли қолади. Барчаси Испания билан баҳсдан сўнг аниқ бўлади.
Биз Чезарининг фаолиятидан мамнунмиз. Унинг қайд этаётган натижалари бизни қониқтиради. Агар унинг ўзи кетишни хоҳлайдиган бўлса, хар қандай ҳолатда ҳам унинг қарорини ҳурмат қиламиз”, - деб айтиб ўтди Абете.
Аввалроқ эса, Пранделли ЖЧ дан сўнг терма жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг ўрнига эса Массимилиано Аллегри ва Альберто Заккеронилар номзоди илгари сурилаётган эди.