UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  20 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  35

Италия чемпионатининг янги мавсуми кайноқ воқеаларга бой бўлади. Нега дейсизми?! Янгиликлар

Италия чемпионатининг янги мавсуми кайноқ воқеаларга бой бўлади. Нега дейсизми?!

Италия А Сериясининг келаси мавсумида юз бериши кутилаётган воқеалар ҳақида.

А Серия обрўси ва сифатига мураббийлар қанчалик таъсир кўрсата олади?

Италия чемпионати бир неча йил аввал Европанинг энг кучли чемпионатларидан бири саналган. Ёдингизда бўлса, 2003 йил Чемпионлар Лигаси финалига “Милан” ҳамда “Ювентус” чиққан эди. Очиғи, бу ҳеч кимни ажаблантирмаган. Аксинча, айнан шу нарса Кальчо энг юқори даражада эканига исбот бўлган.

Лекин ўша вақтдан бери кўп нарса ўзгарди. Италия футболи катта коррупция жанжалини бошидан ўтказди, бунинг оқибатида А Серияга бўлган эътибор, инвестор ва ҳамкорларнинг киритаётган маблағига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Апеннин ярим оролларида инқироз бошланди, А Серия клубларининг мавқеи сезиларли даражада пасайди. Улар орасида “Ювентус” қийинчиликлардан бироз осонлик билан чиқиб кетди. Натижада, “Кекса синьора” 8 йил мобайнида Италия титулига эгалик қилди. Катта эҳтимол билан, ушбу “анъана” келаси мавсум ҳам ўзгармаса керак. Шундай бўлса-да, янги мавсум “қайноқ" воқеаларга бой бўлиши кутилмоқда. Бунга бир қатор сабаблар бор.

Лиганинг мураббийлар таркиби

Италиянинг мураббийлик мактаби ҳар доим дунёнинг биринчи рақамли ўқув масканларидан бири бўлиб келган. Шу сабабли, тактик тайёргарлик бўйича А Серия энг мураккаб ҳамда энг қизиқарли чемпионатлардан бири саналади. Европада италиялик мутахассисларга бўлган талаб юқори экани ажабланарли эмас. Келаси мавсумда ишлайдиган мураббийларнинг исмининг ўзи ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Эҳтимол, улар энг яхшисидир... Айнан бош мураббий муваффақият ва рақобат етарли даражада бўлишини таъминлай олади. Бу борада кучли тўртликка - мамлакат шарафини Чемпионлар Лигасида ҳимоя қиладиган клубларга эътибор қаратишимизнинг ўзи кифоя.

“Ювентус”

Ўтган мавсум якунлангач Италия гранди Массимилиано Аллегри билан хайрлашди. Жамоа бошқарувини эса Маурицио Сарри ўз қўлига олди. Бу “бьянконери” ўйинида катта ўзгаришлар бўлишини англатади. Эҳтимол, келаси мавсумдаги “ўтиш даври” Скудеттони қўлга киритишда ҳалал бермас. Лекин Сарри ғояларини ҳаётга тадбиқ этиб, “Ювентус”ни қайта қура оладими? Бу ҳамон долзарб саволлардан бири бўлиб қолмоқда.

Сарри фикрларини исботлаши лозим бўлса-да, Италияда уни жуда қадрлашади. “Ювентус” — у учун нафақат яхши имконият, балки каттагина таваккал ҳамдир. У “топ” даражадаги мураббийлар қаторига кирадими ёки йўқ, ҳозир бир нарса дейиш қийин. “Ювентус”да эришган ютуқларидан сўнг, у ҳақида аниқ бир фикр айтиш мумккин. Бугунги кунда Саррининг фалсафаси умумий Европа трендини ифодалайди: замонавий футбол ёрқинроқ ва кутилмаган қарорларга бой ўйинга интилмоқда. Катеначчо энди ҳеч кимга қизиқ бўлмай қолди. Шу ўринда, Мауриционинг Италияга қайтиши нафақат Турин клубига, балки бутун А Серияга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳа, айтганча, сўнгги йилларда Италияда инқилоб қилишга яқин қолган жамоа — “Наполи”нинг ўша вақтдаги мураббийи Маурицио Сарри эди. Бироқ финишда “Ювентус”дан ўзиб кетолмаган — 2017/18 йилги мавсумда неаполликлар чемпион бўлиши учун атиги 4 очко етмаган эди.

“Наполи”

Ўтган мавсум клуб Скудетто учун курашмади. 2018 йилнинг май ойи охирларида жамоа рулига Анчелотти ўтирди. Фикримизча, биринчи йилданоқ ундан чемпион бўлиш талаб этилмайди. Карло отанинг таклиф қилиниши бежиз эмасди. Шу йўл билан Анчелотти ва ундан аввалги, ўша вақтда бирорта титули йўқ мураббийни (гап ким ҳақида кетаётганини тушуниб улгурдингиз) қарама-қарши қўйиш эди. Тажрибали мутахассис клубни ўзига мос тарзда қайта қуриб, жамоа ўйинини янада томошабинбоп ва прагматик қилиши кутилганди. Анчелотти ҳам ҳужумкор комбинацион футбол тарафдори, "Наполи" унинг қўл остида чиндан тактик жиҳатдан кучайди. Энди жамоа ўйин давомида рақиб ва вазиятга қараб ўз ўйинини ўзгартира олмоқда. Анчелотти бу борада Сарридан кучлироқ эканлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. 

Жорий трансфер ойнасида клубда таркибни кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. ОАВда Хамес Родригес билан келишув борасида ҳам гаплар урчий бошлади. Нима бўлганда ҳам, Анчелотти бир йил ичида ўзига келиб олишга вақт топган. Шунинг учун, келаси мавсумда “Наполи” янада кучли бўлиши аниқ. Улар балки Скудеттога эга чиқолмас, лекин — йиғилган очко, ўйин сифати ҳамда Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятли чиқишлари мухлисларга катта қувонч бағишлайди.

Бунинг устига, Анчелоттининг А Серияга қайтиши унинг халқаро имижига ижобий таъсир кўрсатади. Карло – юқори даражадаги ҳамда ҳурматга сазовор мутахассислардан бири. Эҳтимол, “Бавария”даги фаолиятини омадли деб бўлмас, аммо у топ мураббийлардан бири эканини яна исботлашига ишончимиз комил.

“Интер”

Агар рўйхатимизни Италия клублари сўнгги мавсумда эгаллаган ўрнига қараб тузганимизда, у ҳолда “Интер” ҳозир тўртинчи поғонада бўлар эди. Янги мавсум “нерадзурри” учун кутилмаган воқеаларга бой бўлиши аниқ. Умуман олганда, кўп нарса жамоа янги бош мураббийи — Антонио Контега боғлиқ. Аввалроқ айнан ундан сўнг “Ювентус”нинг Италиядаги ҳукмронлиги бошланган эди. Энди эса “Интер” бутунлай “бьянконери”нинг асосий рақиби бўлиши мумкин. Жамоа таркиби ёмон эмас, қолаверса яқиндагина улар сафига Диего Годин ҳам келиб қўшилди. Бундан ташқари, сўнгги бир неча йил ичида клуб молиявий аҳволини ҳам яхшилаб олди. Шу сабабли, улар бир нечта муҳим ўйинчиларни сотиб олиш имкониятига эгадирлар.

“Интер” ва “Ювентус” ўртасидаги қаршиликни кўриш шиддатли бўлади, айниқса жамоа мураббийлари Конте ҳамда Сарри бўлган бир пайтда... Уларнинг жамоалари етарлича ёпиқ ва прагматик футбол намойиш этади. Антонионинг устун томони шундаки, у футболчилар қобилиятидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилади. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, унинг ташрифи чемпионатга интрига ва ўзгача жило бағишлайди.

"Аталанта"

Назаримизда, А Сериянинг ўтган турнири бергамоликлар, айниқса, Жан Пьеро Гасперини учун жуда муваффақиятли бўлди. Мамлакат чемпионатида бронза медалини қўлга киритдилар. Қолаверса, "Аталанта" тарихидаги энг яхши натижани қайд этдилар. Шу билан бирга, 2016/17 йилги мавсумдаги тўртинчи ўрин шунчаки тасодиф эмаслигини исботлаб бердилар. Гасперини ўзига мос жамоани топган кўринади. Шу сабабли, мураббий клубни қизиқарли, самарали ҳамда ҳужумкор ўйин намойиш этадиган жамоалар қаторига олиб чиқишга эришмоқда. Италиялик мутахассис туфайли Бергамо клуби нафақат ўртамиёна жамоаларга, балки грандларга ҳам муносиб рақиб бўла олмоқда. Масалан, "Аталанта" 2 маротаба "Ювентус"га ютказмади, 1 марта "Наполи" устидан ғалаба қозонди, "Интер"ни эса йирик ҳисобда мағлуб этди ҳамда муносиб тарзда учинчи ўринни эгаллаб, турнирни якунлади.

Аммо келаси мавсум қолган жамоаларга қараганда, "Аталанта" кўпроқ қийналиши мумкин. Чемпионлар Лигаси – кўп энергия талаб қиладиган турнир. Агар Италиядаги тобора ўсиб бораётган рақобатни ҳисобга олсак, ўтган йилги натижани такрорлаш бергамоликлар учун бироз қийин кечиши мумкин. Бошқа тарафдан, Европа клублари орасидаги энг асосий турнирга чиқиш учун клубни ҳар томонлама ривожлантириб, унга лойиқ бўлиш керак.

Умуман олганда, Гасперинининг "Аталанта"си – А Сериянинг ёрқин ва кучли жамоаларидан биридир. Бергамо клуби ўтган мавсум унча кучли бўлмаган таркиби билан ҳам голлар борасида энг яхши натижалардан бирини намойиш этди (77та гол). Ўтказиб юборилган голлар сони бўйича эса бешинчи ўринда турибдилар — 46та. Европа турниридаги ўйинлар 61 ёшли мутахассис келгусидаги фаолиятини омадли давом эттириши учун ҳақиқий трамплин вазифасини ўтайди.

Агар рўйхатни яна давом эттириб, италиялик мутахассислар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг саноғига етиб бўлмайди. Шунингдек, А Серияда фаолият юритаётган ва улар сафига эндигина келиб қўшилган ўз ишининг мутахассиси бўлган мураббийлар талайгина. "Лацио" билан катта ютуқларга эришган Симоне Индзаги, Эусебио Ди Франческо ("Сампдория"), "Торино"ни кучли жамоалардан бирига айлантирган Вальтер Мадзарри, "Милан"да ўзини синаб кўриш учун яқиндагина жамоа рулига ўтирган Марко Жампаоло, "Рома"нинг янги бош мураббийи Пауло Фонсека шулар жумласидандир.

Италия чемпионати ҳақиқатдан ҳам аста-секин ўзига келмоқда. Келаси мавсум кутилмаган воқеаларга бой ва энг қизиқарли чемпионатлардан бири бўлишига умид қиламиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика