UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  0 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  9 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  3 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  1 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  2 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  3 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0

"Истиқлол"га қарши баҳс олдидан мураббийлар нима дейишганди? Бекор қилинган ўйинлар фойда бўлдими ёки зарар? Анзур Исмоилов билан суҳбат Янгиликлар

"Истиқлол"га қарши баҳс олдидан мураббийлар нима дейишганди? Бекор қилинган ўйинлар фойда бўлдими ёки зарар? Анзур Исмоилов билан суҳбат

Кеча "Пахтакор"нинг Чемпионлар лигасида "Истиқлол" устидан қозонган ғалабасига бағишланган мақолани эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Ўша мақолада алоҳида эътироф этганимиз соядаги қаҳрамон Анзур Исмоилов билан суҳбат уюштирдик.

Чиройли ўйин, иродали ғалаба ва соядаги қаҳрамон

Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Ортда қолган ўйинлар ҳақида фикрларингиз? Ниманинг эвазига жамоа шу ергача етиб кела олди?

- "Ал Ҳилол" билан ўйинларни қайд этиб ўтиш керак. Улар амалдаги чемпион ва жуда кучли рақиб эди, ўз навбатида улар биздан бундай ўйин кутмаганликлари аниқ. Жамоамизда кўпчилик коронавирус билан касалланиб тузалиб чиққанди. Айнан ўша касалланишлардан кейин йиғинлар ўтказилди, ўйинлар ўтказдик. Шота ҳам бизни қўллаб-қувватлади, айнан Чемпионлар лигаси деб шунча ҳаракат қилдик, тайёрландик деб яхши мотивация бера олди. "Ҳилол" билан биринчи учрашувда жуда яхши ўйнадик, иккинчисида ҳам ёмон ҳаракат қилдик деёлмайман. Чемпионлар лигаси ҳавосига тушиб олгандик. Йигитларда иштиёқ жуда кучли, ҳаммамиз бир-биримизга ишониб шу ергача етиб келдик. Ҳаммамиз бир оиладек бўлиб қолганмиз, йигитлар исталган жамоа билан ўз ўйинимизни кўрсатишимиз мумкинлигини тушунишди.


- "Ал Ҳилол" билан иккита ўйин ўтказдинглар ва кейинчалик бу ўйинлар бекор қилинди. Ҳавога учган ўша ўйинларда йўқотилган куч ҳозир таъсир қилмаяптими?

- Тўғри, "Ал Ҳилол" билан ўйинларда кўп куч сарфладик. Лекин, бундай жамоалар билан ўйнаш доимо яхши. Футболчиларни тажрибаси ошади ва ишонч ортади. Айнан шу иккита ўйинда биз ритмга тушиб формага кириб олдик. Гарчи натижаси бекор қилинган бўлсада, бу ўйинлар бизга жуда катта фойда бўлди деб ўйлайман.


- "Истиқлол" жуда агрессив ўйнади, шунга қарамай "Пахтакор" ўз ўйинини кўрсата олди.

- "Истиқлол" ўйинчилари майдонга тушиб келганларидан кейин баланд овозда бақир-чақир қилиб, бир-бирларини қандайдир қўзғатишга ҳаракат қилишди. Балки, шу орқали бизни руҳан синдирмоқчи ҳам бўлишгандир. Мураббийларимиз бизга ўз чизиғиларни ушланглар, ўз ўйинингизни ўйнанглар, энг муҳими бир-бирингизга ишонинг. Сизлар кучлисиз, майдонда бир-бирингизга гапиринг, ёрдам беринг деб айтишди. Яна майдонда турли провакацияларга учиб улар билан тортишманг, шунчаки ўз ўйинингизни кўрсатинглар деб майдонга чиқаришди мураббийлар.


- Сиз шу куни Доҳадаги энг яхши ўйинингизни ўтказдингиз. Жуда кўп вазиятларда тўпни айнан сиз қайтариб турдингиз. Ҳар иккала голда ҳам ҳужум айнан сиздан бошланди. Бундай ажойиб ўйинингизга нима сабаб бўлди?

- Ўша куни фақат мен эмас, ҳамма ўзини кўрсатди. Голларда ҳужумни бошлаганимга келсак, шунақа тўғри келди, айнан мен ҳужум бошлаганимда якун самарали бўлди. Баъзида бошқа шерикларим бошлаб берган ҳужум голга айланади. Жамоадошларим жуда яхши очилишади ва доим тўпни сўрашади. Одил, Сардор, Драган доим яхши очилади. Бир-биримизни кучли томонларимизни яхши биламиз. Драган тўпни ўзида яхши ушлаб қола олади, Одил ва Сардор яхши очилади. Ҳамма бир-бирига вазият яратиб беряпти, ҳамма бўш худудга чиқиб тўп сўраяпти. Шундай вазиятлар бўлади-ки, ўйинчилар тўпдан беркинади, очилиб тўп сўрамайди. Бизда эса бундай эмас. Аксинча, йигитлар ҳамиша бир-бирига вариантлар қилиб беришади. Голларимизда ҳужумни мен бошлаб берганим бу бир оиладек бўлиб қолган жамоамизнинг меҳнати самараси.


- Чорак финалда яна Эрон клуби билан тўқнаш келасиз. "Персеполис" ҳақида нима дея оласиз?

- "Персеполис" жисмонан яхши ва иккинчи қаватда жуда кучли жамоа. Охирги иккита ўйинда бешта голдан тўрттасини бош билан киритишган. Шунга қараб тайёргарлик кўрдик.

Ҳозир энг яхши 4 клуб қолган ва бундай ҳолатда рақиб танланмайди, майдонга тушиб ғалаба қозониш шарт бўлади. Ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўлади ва бунда исталган нарса рўй бериши мумкин. "Ал Садд" ҳам кучли жамоа эди, лекин эртанги рақибларимиз уларни мағлуб этишди.





Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика