UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  0 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  10 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  14 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди Янгиликлар

“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди

ЎзПФЛ қошида ташкил этилган Комиссия тест натижалари борасида бир қатор камчиликларни аниқлади.

Бунга асосий сабаб сифатида клубларда талаб даражасидаги шифокорларнинг йўқ эканлиги ёки айрим ҳолатларда улар ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлигини кўрсатиш мумкин. 

Пандемия туфайли ЎзПФЛ футбол клубларига ёрдам бериш мақсадида аёл футболчиларни тестдан ўтказиш масаласида ЎФАдан ёрдам сўраганди. Бош ташкилот ҳар бир давра учун алоҳида ҳамда кубок беллашувлари учун яна бир марта футболчи қизларни бепул тестдан ўтказиш ҳаражатларини кўтаришга рози бўлди. Мана шундай ҳолатда ҳам “Бухоро” футбол клуби эътиборсизликка йўл қўйди. 

“Нефтчи” клуби Комиссияга тақдим этилган маълумотларда хатога йўл қўйган. Аммо 1 кун ичида мазкур хато тузатилган. 

“Истиқлол” ҳамда “Турон” клуби шифокорлари эса Комиссияни чалғитшга уринган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ ҳужжатларда кўрсатилган ташкилотлар билан алоқага чиқди ҳамда йўл қўйилган хатоларга аниқлик киритиб олди. 

ЎзПФЛ мазкур ҳолатлар қайта такрорланмаслик шарти билан юқоридаги жамоаларни жиддий огоҳлантиради. Келгусида бу каби ишлар кечирилмайди ҳамда иш кўриб чиқиш учун тегишли қўмитага оширилади. 

Биз барча жамоалардан ўз ишига масъулият билан ёндошишни сўраймиз. Айни ҳолатда Суперлига ҳамда Про лига учрашувларининг узулишсиз давом этаётганида Комиссия ҳамда Регламент талабларининг ўрни бор эканлигини, саломатлигимиз масаласи ҳар қандай натижадан устунроқ эканлигини унутмайлик.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика