

Эрон чемпионати навбатдаги турида "Фулад" ва "Истиқлол" клублари ўзаро баҳс олиб боришди ва бунда "Фулад" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу мағлубиятга чидай олмайган "Истиқлол" бош мураббийи Маҳмуд Фекри ўйиндан сўнг интервью бериш ўрнига камера қаршисида очиқчасига сўкинди.
Эрон ФФ мазкур вазиятни ўрганиб чиққан ҳолда мураббийни битта ўйинга четлатди.




