"Истиқлол" футболчиси Ҳошим Шокиров: "Биз очиқ футбол ўйнашни хоҳлаймиз"

Aziz Tukhtamuradov
26 окт 2017, 17:04
"Истиқлол" футболчиси Ҳошим Шокиров "Локомотив-БФК"га қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.

"Ўйинда ҳужум қилиб тинмадик. Рақибларимизнинг ҳимояга ётиб олиши, бизнинг ўйинимизни қийинлаштирди. Аммо футболда кучлилар ғалаба қозонади. Биз очиқ футбол тарафдоримиз.

Йўқ, йўқ келишилган ўйин дейсизми(самимий кулиб). Биз фақат футбол ўйнаш тарафдоримиз. Барча ғалабарга ўз меҳнатимиз билан эришганмиз.

Кейинги учрашувлар майдонимиздалиги ҳеч нарсани англатмайди. Аксинча елкамиздаги масулятни икки баробарга оширади. Ким асли ким эканлигини кўрсатиш вақти келди. «Истиқлол»нинг очилмаган қирралари кўп!", - дейди футболчи.

Беҳруз Холиков тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›