UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  8 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  19 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  41 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Расман: “Истиқлол” футбол клуби Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди Янгиликлар

Расман: “Истиқлол” футбол клуби Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди

Теглар :  про лига
Фарғонанинг “Истиқлол” клуби уй учрашувларини ўтказиш учун стадиони йўқлиги ва клуб бош ҳомийси COVID-19 пандемияси даврида молиявий қийинчиликка учрагани сабабли Про лигадаги иштирокини тўхтатиши масаласида ЎзПФЛга мурожаат қилганди.

Ушбу масала юзасидан ташкилот Ижроия қўмитасига маълумотнома киритилди. Унда “Истиқлол” футбол клубини ЎзПФЛга қатнашчилар сафидан чиқиш юзасидан ёзган мурожаати кўриб чиқилган. Жамоанинг хусусий сектор томонидан молиялаштирилишини инобатга олиниб, ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клубига 2021 йилги мавсумда Биринчи лига мусобақаларида қатнашиш истагини билдирган тақдирда жорий йил 1 ноябрь кунига қадар ЎзПФЛга мурожаат қилиши, футбол клуби белгиланган муддатдан кейин мурожаат қилганда Биринчи лига қатнашчилари сафига қабул қилинмаслиги билдирилди. Кейинроқ клуб ҳудудий футбол ассоциациялари томонидан ўтказиладиган Иккинчи лига мусобақасида иштирок этиши мумкин бўлади.

“Истиқлол” футбол клуби Про лигадаги иштирокини тўхтатиши муносабати билан, мазкур клуб ҳамда унинг футболчилари ўртасида тузилган меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, клуб футболчиларининг бошқа клублар сафида рўйхатдан ўтказилишига рухсат берилади.

Шунингдек, Мусобақалар ўтказиш регламентининг 8.8-банди Про лига турнир жадвалига нисбатан қўлланилади. Яъни, “Истиқлол” клуби мавсумий учрашувларнинг тенг ярмида майдонга тушмаганлиги (7 ўйин) инобатга олиниб, унинг шу мавсумда ўтказган барча учрашувлари натижаси бекор қилинади. Бироқ ўша учрашувларда олинган сариқ ва қизил карточкалар ўз кучини сақлаб қолади.


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика